Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси «Муфтий мукофоти – 2025» мусобақасининг ғолиби бўлди

«Муфтий мукофоти – 2025» мини-футбол мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтиб, якуний учрашувда Наманган вакиллиги ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоалари ўзаро беллашди.
Ҳар икки жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрганини намойиш этди.
Мусобақа якунига кўра, 1-ўрин Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, 2-ўрин Наманган вакиллиги, 3-ўрин Самарқанд вакиллиги жамоаларига насиб этди.
Асосий вақтда жамоалар 4:4 ҳисобида дурангга эга бўлди. Ғолиб жамоа пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси 4:2 ҳисобида тўлиқ ғалаба қозонди.
Тақдирлаш маросимида бош соврин Қорақалпоғистон жамоасига тантанали равишда топширилди. Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук совға қилинди.



Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати, «Энг яхши дарвозабон,» «Энг кўп тўп урган,» «Энг яхши ўйинчи» номинацияларига сазовор бўлган ўйинчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар, шунингдек, барча ўрин эгаларига пул мукофотлари ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги