Фермер ва деҳқон хўжаликларига сертификатланган буғдой навлари етказиб берилмоқда
106
Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли «Toshkent Best Seeds» уруғлик тайёрлаш корхонасида янги мавсум учун уруғлик ғалла партияси тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилди. Фермер ва деҳқон хўжаликларига кимёвий ишлов берилган, 45-60 кунлик яровизация жараёнидан ўтган, сертификатланган юқори сифатли буғдой навлари етказиб берилмоқда.
Хусусан, Аср, Обод, Азиз, Гурд, Эланчик, Васса, Ултра, Антонина ҳамда Темирязов 150 ва Гром навларининг уруғликларига айни кунларда талаб катта.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича жами қарийб 5,9 миллион тонна буғдой етиштирилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,3 фоизга ошган.
Республикамиз ҳудудларида етиштирилган буғдой ҳажмининг кўплиги бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА