Ҳамюртимиз Венесуэлага гол урди
104

Бирлашган Араб Амирликларида жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
Қизиқарли ва кескин кечган ўйиннинг 29-дақиқасида Венесуэла U-17 терма жамоаси аъзоси Давид Гарсия ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада ҳамюртимиз Нурбек Сарсенбаев пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйиндаги ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Шундан сўнг ҳар икки жамоа ҳам дарвозаларга гол уриш учун бир неча бор ҳаракат қилди. Бироқ, учрашувда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Шунингдек, ушбу ўйинда яна бир ҳамюртимиз Азиз Еримбетов ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, ўзининг фаоллиги билан кўзга ташланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.