Анор боғидаги меҳнат самараси

119

Беруний тумани «Ў.Жуманиязов» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Рустам Ҳожибоевнинг фермер хўжалиги боғдорчиликка ихтисослашган бўлиб, умумий 8,7 гектар ер майдонига эга. Шундан 4 гектарига ўрик, 3 гектарига олма ва 1,5 гектарига анор экилган.

Фермер хўжалиги раҳбарининг айтишича, хўжаликда асосан анорнинг 6 тури етиштирилмоқда. Ҳар бир гектардан 25-30 тоннагача ҳосил олинади. Бу эса хўжаликка йилига 450-500 миллион сўм даромад келтирмоқда.

Фермер хўжалиги бугунги кунда 10 та доимий иш ўрни яратган. Шунингдек, анор терими ва уни кўмиш мавсумида кунига 10-15 нафар ёш вақтинчалик иш билан таъминланади. Заҳирада 8 тонна анор, 1 тонна қуритилган ўрик, 6 тонна карам йиғилган. Шунингдек, учинчи ҳосилга шолғом экилган.

Маҳсулотлар Беруний туманидан ташқари қўшни туманларнинг ички бозорларига ҳам етказиб берилмоқда.

Боғдорчиликдаги кўп йиллик тажриба натижаси бу соҳада янги навлар яратилишига асос бўлмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги