Туркиянинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик жадаллашмоқда

96

Туркия ва Туркий давлатлар ташкилоти билан сўнгги йилларда сиёсий-иқтисодий, таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик янада жадаллашмоқда.

«Тараққиёт стратегияси» марказида   Баликесир университети ректори, профессор Южел Огурлу билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда марказ раҳбари Элдор Туляков туркиялик меҳмонни «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди, дейилади «Тараққиёт стратегияси» маркази маълумотида.

Профессор Южел Огурлу пойтахтимизда 15 октябрь куни бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти ҳузуридаги Туркий университетлар иттифоқининг 8-Бош Ассамблеясида ўзбек тилида маъруза қилганлигини билдириб, сўнгги йилларда хорижда ўзбек тилини ўрганишга қизиқиш сезиларли даражада ошганлигига эътибор қаратди. Шунингдек, илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик халқларимиз ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Учрашувда «Тараққиёт стратегияси» маркази ва Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасалари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорликдаги фаолиятни жадаллаштиришга келишиб олинди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА