Элликқалъада кинокарвон тадбири бўлиб ўтди

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан республикамиздаги маҳаллалар, мактаблар, марказий дам олиш масканлари, ташкилотлар, ҳарбий қисм ва ҳарбий таълим муассасаларида «Кинокарвон» лойиҳаси амалга оширилди.
Бундан кўзланган мақсад аҳолининг маданий дам олишини таъминлаш, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳоли ўртасида маданият ва санъатни тарғиб этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ушбу «Кинокарвон» тадбири доирасида Элликқалъа туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида санъаткорлар ва актёрлар билан учрашув ташкил этилди.
Тадбирда техникум ўқувчи-ёшлари севимли ижодкорлари билан юзма-юз суҳбатлашиш, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш имкониятига эга бўлди.
Учрашув давомида ёшлар санъат оламининг сирлари, ижодий жараён ва миллий кинематографиянинг бугунги кундаги ютуқлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлди.

Тадбир якунида иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда суратга олинган «Менинг маҳаллам» бадиий фильми намойиш этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги