Нукусда янги футзал клуби ташкил этилди

95

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ташаббуси билан Нукус шаҳрида «Орол Қорақалпоқ Газ» профессионал футзал клуби ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Футбол Ассоциациясида ташкилотчилар томонидан тайинланган янги клубнинг директори ва бош мураббийи билан учрашув ўтказилди.

Унда клуб директори Мурат Атаниязов ва бош мураббий Тимур Искендеровлар клубнинг келгуси иш-режалари ҳақида футбол Ассоциацияси раҳбариятига кенг маълумотлар бериб, уларнинг фикр-таклифларини тинглади.

Шуни айтиб ўтишимиз керакки, «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали ҳомийлигида ташкил этилаётган ушбу футзал клуби энди Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси