Сифатсиз хизмат ва жавобгарлик

92

Истеъмолчи сотиб олаётган товар (иш, хизмат) ҳақида, уни ишлаб чиқарувчи ҳақида ишончли ва тўлиқ маълумот олиш, товарни эркин танлаш, унинг сифатли бўлишини, сотувчи томонидан етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Масалан, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига фуқародан келган мурожаатга кўра, қуёш панеллари ўрнатилаётган пайтда шикастланган ва ўрнига янгиси ўрнатилганидан сўнг, умумий қуёш панелларида носозлик юзага келиб, тизим ишламай қолган. «M.С.E» масъулияти чекланган жамияти томонидан ўз вақтида сервис хизмати кўрсатилмай, иш кечиктирилган.

Мурожаат белгиланган тартибда Нукус шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Фуқаро Н.Қ. ва «М.С.Е» масъулияти чекланган жамияти томонидан тузилган шартнома асосида ўрнатилган 9 миллион сўмлик қуёш панеллари носозлиги бартараф этилиб, таъмирлаб берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги