Соҳанинг барқарор ўсиш тенденцияси
Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ҳужжатсиз бино қуриш ҳолатларини аниқлаш бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида 3271 ҳолатда 283,7 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган. Шундан, 1974 гектарда 147,8 та ҳолат бартараф этилиб, 1208 та ҳолат (119,2 гектар) бўйича суд органларига даъво ариза киритилган ва 68 та ҳолат (5,7 гектар) бўйича ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган.
– 2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий филиалларига кўчмас мулкка кадастр паспортини расмийлаштириш учун 69 минг 177 та ариза келиб тушиб, шундан 40 минг 468 та ер участкаси ва кўчмас мулкка кадастр паспорти тайёрлаб берилди, – дейди мазкур бошқарма бош мутахассиси П.Ажимуратов.
Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича энг кўп мурожаат Нукус шаҳри аҳолисидан келиб тушган.
Шунингдек, Тўрткўл туманида кадастр ҳужжатларини хавфсиз ва сифатли сақлаш мақсадида 25 дона мобил стеллажлар ўрнатилган бўлиб, 2025 йил режасига кўра, Беруний, Элликқалъа туманлари филиалларининг архив хоналарига ҳам мобил стеллаж ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик ишларини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш бўйича, жами 4398 та ер участкаси дастурга киритилган.
Шундан, жами 223,32 гектарлик 2215 та ер участкаси «E-auksion» савдо майдончасида сотувга қўйилиб, 161 та ер участкаси реализация қилинган.
Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш бўйича, жами 1976 та ер участкаси дастурга киритилган.
Шундан, 991 та участка аукционда сотувга чиқарилган, 154 та ер участкаси «Э-аукцион»да реализация қилинган.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига юридик ва жисмоний шахслардан 9 ой давомида 95 минг 383 та ариза келиб тушиб, шундан 64 минг 132 та аризага асосан мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бу борадаги ишлар самарали давом этмоқда.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги