Тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори аниқланди

129

Венесуэлалик сиёсатчи Мария Корина Мачадо тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди, деб хабар бермоқда “Euronews” нашри.

Маълум қилинишича, у Венесуэла халқи учун “демократик ҳуқуқларни тарғиб қилишдаги тинимсиз меҳнати ҳамда диктатурадан демократияга адолатли ва тинч ўтишга эришиш йўлидаги кураши” учун тақдирланди.

– Венесуэладаги демократия ҳаракати етакчиси Мария Корина Мачадо Лотин Америкасида сўнгги вақтлардаги фуқаролик жасоратининг энг ғайриоддий намуналаридан биридир, -дейилади Нобель қўмитаси баёнотида.

Мукофотни топшириш маросими 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ, тиббиёт, физика, кимё ва адабиёт йўналишларида 2025 йилги Нобель мукофоти совриндорлари ҳақида маълумот берган эдик.

Ў.Алимов, ЎзА