Полвонларимиз Новочебоксарскда курашмоқда

119

Айни кунларда Россия федерациясининг Чуваш Республикаси Новочебоксарск шаҳрида Белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубоги ва Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз вакиллари муваффақиятли иштирок этмоқда. Хусусан, 9 октябрь куни ўтказилган беллашувларда 52 кг вазнда Барно Қалмуратова финалга қадар етиб келди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

58 кг вазнда курашган Земфира Азатова эса, бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Бугун ўтказиладиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз полвонларидан 57 кг вазнда Жанарис Шинбатиров, 62 кг да Ринат Муратбаев, 52 кг да Молдир Алимбаева ва 58 кг да Шахло Қалмуратовалар беллашиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси