Маҳорат ва меҳнат самараси – спортчилар ғалаба қозонди

127

Тошкент шаҳрида қиличбозлик спортининг шпага тури бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Унда республикамиз спортчилари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Хусусан, эркаклар ўртасида ёш спортчимиз Қоблан Камалов фахрли учинчи ўринни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасидаги беллашувларда юртимизга машҳур спортчи Дилноз Мурзатаева барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳибига айланди.

Ғолиб спортчиларни мусобақага Жақсимурат Бекмуратов тайёрлади.

Эртага сабля бўйича мусобақаларга старт берилади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси