Қарздорлик учун жавобгарлик: ер участкаси аукционда

97

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тизими ходимлари фуқаролар манфаатларини таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирларни давом эттирмоқда.

Суд қарорлари ва бошқа ҳужжатлар ижроси билан кучли. Яъни ҳужжатларнинг ижроси таъминланган тақдирдагина фуқаролар, юридик шахслар ва давлат манфаат кўради.

МИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, бюронинг Нукус туман бўлими томонидан иш юритувидаги давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Шундан солиқ қарздорлигини ундириш алоҳида назоратга олинган. Хусусан, бюронинг Нукус туман бўлими томонидан бўлим иш юритувида жами 26 миллион 800 минг сўмлик қарздорлиги бўлган, тумандаги «Ақмаңғытлы қайшылы» фермер хўжалигига тегишли, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бўлимнинг давлат хизматчилари томонидан хатловга олиниб, электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида ундирувчи қарздорнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқига қаратилиши белгиланган.

Мазкур қарорга мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ундирувчи қарздорнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш ҳуқуқига қаратиш бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилди.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни ўтказилган аукцион савдоларида қарздорга тегишли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер 130,4 миллион сўмга сотилиб, сотувдан тушган пуллар қарздорнинг давлат бюджети олдидаги қарзини қоплашга йўналтирилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги