Пахта терими қизғин давом этмоқда

149

Бугунги кунда пахта далаларида теримчиларнинг фидокорона меҳнати, аҳиллик ва кўтаринки кайфият ҳукм сурмоқда.

Кегейли тумани Кўк ўзак овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Аср 21» фермер хўжалигида ҳам пахта йиғим-терими қизғин тарзда амалга оширилмоқда.

У ерда ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоаси, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбарлари теримчилардан хабар олиб, улар билан биргаликда пахта терими жараёнида фаол иштирок этди.

Партия фаоллари теримчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг ишлари билан яқиндан танишди ва кунлик хирмонга ўз ҳиссасини қўшди. Бундай тадбирлар нафақат меҳнат жараёнини қўллаб-қувватлаш, балки халқ орасида бўлиш, меҳнаткашларга маънавий куч бағишлаш мақсадини кўзлайди.

Кун якунида энг илғор теримчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда иштирок этганлар меҳнаткаш инсонларга бўлган ҳурмат ва эътибор туфайли ижтимоий ҳамжиҳатлик ва тотувлик муҳити янада мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги