Қорақалпоқ халқи кўчманчи турмушининг гувоҳи

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи фондида халқимизнинг кўчманчи турмуш тарзининг ноёб буюми – шиниқап асраб-авайланмоқда.
У узоқ сафарларда идишларни синиб қолишдан сақлаш учун хизмат қилган. Бундай буюмлар махсус қорилган теридан қўлда ишланиб, отнинг эгарига тутқичи ва тасмаси ёрдамида боғлаб қўйилган.
Унинг тузилиши ҳам ўзига хос: идиш солинадиган қисми гумбаз шаклида бўлиб, майда мис пластиналар ёрдамида учбурчак нақшлар, унинг ичида геометрик шакллар тўқилган. Пастки қисми текис, томчи шаклида бўлиб, идишни тўлиқ ёпиб турадиган қопқоқ вазифасини бажарган.
Ушбу экспонат нафақат оддий маиший буюм, балки қорақалпоқ халқининг бетакрор маданиятида ўз ўрнига эга ҳунармандчилик намунасидир.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги