Профессор-ўқитувчиларга ҳурмат кўрсатилди

95

Республикамизнинг барча жойларида бўлгани каби, 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Тадбирда филиал директори, профессор Б.Еримбетов ёш авлоднинг маънавий дунёси бой, юксак интеллектуал салоҳиятга эга, комил инсонлар бўлиб камол топишида фидокорона меҳнат қилаётган фидойи касб эгалари бўлган ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларини юқори баҳолаб, уларни байрам билан самимий табриклади.

Тадбирда сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонидан олий таълим соҳасида юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар таъкидланиб, бу имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигига тўхталди.

Бундан сўнг, байрам муносабати билан соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган бир қатор профессор-ўқитувчиларга Ташаккурнома топширилди.

Байрам тадбири филиал талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси