Шон-шараф билан қайтган спортчилар
98

Қозоғистон Республикаси Атирау шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз боксчилари ҳам иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритди.
Хусусан, Артур Кенесбаев бошқа рақибларини енгиб, олтин медаль соҳибига айланган бўлса, Муса Онгарбаев кумуш, Айдос Асанов бронза медалларини қўлга киритди.
Халқаро турнирда иштирок этган спортчиларимиз бугун Нукус темир йўл вокзалида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Еркинбай Қутибаев, мураббий-устозлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биргаликда тантанали тарзда кутиб олинди.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси