Байрамда соҳа фидойилари рағбатлантирилди

Устозлик улуғ мартаба. Кўзининг нурини, қалбининг оташини ёш авлоднинг билим олиши йўлида сарфлаб, уларнинг келажагига мустаҳкам замин яратаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг қилаётган меҳнати ҳар қандай таҳсинга лойиқ.
Юртимизда ҳар йили 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни юқори савияда ўтказилади. Жорий йилда ҳам ушбу байрам республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Чимбой туманида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди
Тадбирда туман раҳбарлари, депутатлар, соҳа фидойилари, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Унда туман ҳокими А.Тажетдинов тадбир иштирокчиларини касб байрами билан табриклаб, сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, қўлга киритилган ютуқ ва муваффақиятларга кенг тўхталиб ўтди.
Тадбирда бир қатор меҳнат илғорларига туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам кечаси республикамизга таниқли санъаткорлар ва туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан завқли давом этди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси