«Артемида-2»: инсонлар яна Ойга учмоқда ва илгари ҳеч қачон бормаган узоқликка боради

2026 йил февраль ойида NASA тўрт нафар астронавтни инсоният тарихидаги энг узоқ парвозга юборишни режалаштирмоқда. «Артемида-2» миссияси 1972 йилдан буён одамларнинг Ер атрофидаги паст орбитадан ташқарига илк парвози бўлади. Қуйида унинг ўзига хос жиҳатлари:
Ойдан ҳам нарига. Экипаж Ойни айланиб ўтади ва унинг орбитасидан 9200 км дан ортиқ масофага узоқлашади — ҳали ҳеч бир инсон Ердан бундай узоққа бормаган.


Ўзгача экипаж. Илк бор Ой миссиясида аёл (Кристина Кук), афроамерикалик (Виктор Гловер) ва америкалик бўлмаган (Канадалик Жереми Хансен) иштирок этмоқда. Экипажга Рид Уайзмен раҳбарлик қилади.
Қўнишга тайёргарлик. Мақсад фақатгина Ойга етиб бориш эмас. Бу парвоз 50 йил ичида биринчи марта Ойга қўнишга («Артемида-3» миссияси доирасида) ва келажакда Марсга парвозга тайёргарлик кўришга қаратилган.
Агар ҳамма нарса режа бўйича борса, учиш 2026 йил 5 февралда амалга оширилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги