Тўрткўлда Қурбонбой жировнинг бюсти очилди
69

26 сентябрь куни Тўрткўл тумани 3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби олдида қорақалпоқ халқ жирови Қурбонбой жиров Тожибоевнинг бюсти очилди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар жировнинг ҳаёт йўли ва бой меросини ёдга олиб, унинг санъати келажак авлод учун ҳам тарбия ва илҳом манбаи эканини таъкидлади.

Бюст Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, таниқли ҳайкалтарош Абдулла Ражабов томонидан ишланган. Унинг болалар санъат мактаби олдида ўрнатилиши ёш авлодга санъат ва миллий қадриятларни тарғиб қилишнинг ўзига хос белгисидир.
Қорақалпоғистон ахбоорот агентлиги