Мбаппе Олмаотага келди: «Реал Мадрид» «Қайрат»га қарши таркибини эълон қилди

Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби футбол бўйича UEFA Чемпионлар лигаси асосий даври иккинчи турида Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасига қарши ўйин учун таркибини эълон қилди.
Учрашув 30 сентябрь куни соат 21:45 да Олмаотадаги Марказий стадионда бошланади ва «Қазақстан» ҳамда «Қазспорт» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Бош мураббий Хави Алонсо ушбу учрашувда тажрибали футболчиларга ишонишини билдирди. Улар орасида Тибо Куртуа, Жуд Килиан Мбаппе, Беллингем, Винисиус Жуниор каби юлдузлар бор.
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Хави Наварро;
Ҳимоячилар: Давид Алаба, Раул Асенсио, Алваро Каррерас, Фран Гарсия, Дин Хейсен, Давид Хименес;
Ярим ҳимоячилар: Жуд Беллингем, Эдуардо Камавинга, Федерико Валверде, Орелен Чуамени, Арда Гюлер, Дани Себалос;
Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе, Эндрик, Родриго, Гонсало Гарсия, Браим Диас, Франко Мастантуоно.
Дастлабки турда Олмаота клуби сафарда «Спортинг» (Португалия) жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Олмаота клуби энди «Реал Мадрид» (Испания), «Интер» (Италия), «Арсенал» (Англия), «Брюгге» (Белгия), «Олимпиакос» (Греция), «Пафос» (Кипр), «Копенгаген» (Дания) клублари билан ўйнайди.
Асосий босқичда жами 36 та жамоа иштирок этади. Биринчи тур жорий йил 16 сентябрьда бошланса, саккизинчи тур 2026 йил 28 январьда бўлиб ўтади. Плей-офф 16-18 февраль, 1/8 финал 10-11 март, 1⁄4 финал 7-8 апрель, 1⁄2 финал 28-29 апрель, финал 30 май кунларига белгиланган.