Пахта теримида фаоллик кўрсатмоқда
75

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, айни кунларда Қонликўл туманидаги «Абдуллаев Дарьябай» фермер хўжалигида ҳам пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда.
Бу эзгу ишларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Қонликўл тумани кенгашининг масъул ходимлари, депутатлар, шунингдек, Нуронийлар Кенгаши аъзолари фаоллик кўрсатмоқда.
– Пахта далаларида партия фаоллари ва нуронийларнинг иштироки барчамизга куч-ғайрат бағишламоқда, – дейди Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Қунназар Пирназаров.
Шунингдек, туманда пахта теримида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ нуронийларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги