«Нукус – Урганч» йўналишидаги биринчи поезд пойтахтимизда

112

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2025 йил 14 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги қарорида Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг туризм йўналишини ўзаро боғлиқ равишда ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланган эди.

Ҳурматли Президентимизнинг ушбу қарори талабларидан келиб чиқиб, юртимизнинг туризм салоҳиятини ошириш, шаҳарлар ўртасида қулай темир йўл алоқасини ўрнатиш мақсадида, 27 сентябрь санасидан бошлаб «Нукус – Урганч» йўналишида йўловчи поездларининг қатнови йўлга қўйилди ва унинг дастлабки рейси Нукус шаҳрига етиб келди.

Шуни айтиб ўтишимиз керак, «Нукус – Урганч» йўналишида йўловчи поездларнинг қатнови бундан буён доимий равишда ҳар куни амалга оширилади.

Поезд ҳаракати графиги қуйидагича:

▪Нукус соат 05:30 – Урганч соат 08:50.

▪Урганч соат 15:30 – Нукус соат 18:50.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги