Тоза сув – соғлом авлод гарови

116

Сув – ҳаёт манбаи. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби, республикамизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Чимбой тумани Тозажол қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, «Манжиули» қишлоғига сувни чучуклаштирадиган замонавий ускуна ўрнатилди ва шу муносабат билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда «Summit Motors Central Asia» компанияси раиси Шукия Хироки, туман ҳокими ўринбосари ва қишлоқ нуронийлари иштирок этиб, ҳудуд аҳолисини ушбу янгилик билан табриклади.

Ушбу хайрли иш натижасида «Манжиули» қишлоғидаги 47 та хонадон аҳолиси тоза ичимлик суви таъминотида муаммосиз яшаш имкониятига эга бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги