Режани эмас, баракани бажарган фермерлар

80

Қораўзак туманида жойлашган бир қатор илғор фермер хўжаликлари ҳар йили пахта топшириш шартномасини республикамизда биринчилар қаторида бажариб келмоқда. Жорий йилда ҳам улар ўзларининг фидойиликларини кўрсатиб, ғўзаларга ўз вақтида агротехник қоидаларга мос парвариш ишларини олиб бордилар ва «олтин куз»да далаларда мўл ҳосил етиштиришга эришдилар.

Хусусан, тумандаги «Амирбой ота,» «Довли кўл» ва «Асан» фермер хўжаликлари илғорлар қаторида белгиланган режани ортиғи билан бажаришга муваффақ бўлди.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Ш. Отемисов ва туман ҳокими А. Баймуратовлар фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, хўжалик аъзолари ва теримчиларга ҳормасин айтди ва туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

Адилбай Оразов,

Қарақалпақстан хабар агентлиги шолыўшысы.