Шавкат Мирзиёев: «Ота-онангизга «Раҳмат» деб айтди – Президентим» – деб айтинг
99

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи доирасида ушбу мамлакатда меҳнат ва истиқомат қилаётган ватандошларимиз, ушбу мамлакатнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси эгалари билан учрашди.
Ўтказилган учрашувда «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендияси эгаси, Қорақалпоғистонлик Гулхумар Жақсылыкова сўзга чиқиб, Президентимиз раҳбарлигида бугунги кунда яратиб берилаётган имкониятлар олис ва чекка ҳудудлардаги ёшлар учун ҳам катта имкониятлар эшикларини очиб бераётганини таъкидлади. У ўз нутқида қобилиятини юзага чиқариб, билимини ошираётган ёшлар номидан чуқур миннатдорлигини билдирди.