Қорақалпоғистонлик талабалар Хитойда таҳсил олади

83

Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали талабалари Диёрбек Эримбетов, Илҳом Туримбетов, Жасурбек Пирназаров ва Асқар Абдисултановлар Хитой Халқ Республикасидаги Ухан мусиқа консерваториясида 4 ой давомида таҳсил олади.

Филиал ва Хитой Халқ Республикасидаги Ухан мусиқа консерваторияси ўртасида 2025 йил 10 май куни ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум тузилган эди. Ушбу меморандум доирасида яқинда филиал директори Р.Алланбаев, «Умумий касбий ва ижтимоий-гуманитар фанлар» кафедраси доценти вазифасини бажарувчи Ж.Чаршемов ва талаба-ёшлар Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтди. 4 ойлик ўқув жараёни ҳам ушбу меморандумга кўра, амалга оширилади.

Бундан кўзланган мақсад – икки олий таълим муассасаси ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, талабаларнинг назарий ва амалий билимларини янада такомиллаштириш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги