«Ренессанс устозлари» педагогик маҳорат ярмаркаси бўлиб ўтди

117

Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида «Ренессанс устозлари» педагогик маҳорат ярмаркаси ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади – таълим жараёнида устозларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, илғор тажрибаларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш ва таълим сифатини янада юксалтиришдир.

Ярмарка доирасида ўқув-методик маҳсулотлар кўргазмаси, STEAM, IT ва рақамли таълим йўналишидаги янгиликлар тақдимоти, креатив дарс ишланмалари ва инновацион ёндашувлар асосида тайёрланган маҳорат дарслари ва тренинглар ташкил этилди.

Тадбирда Марказ директори Венера Бекмуратова сўзга чиқиб, ярмарканинг асосий мақсади, устозларнинг тажрибаси ва ижодий изланишларини кенг жамоатчиликка тақдим этиш, замонавий таълим жараёнида педагогларнинг нуфузини янада оширишдан иборат эканини таъкидлади.

Тадбир давомида педагогларнинг янги ишланмалари, самарали методик қўлланмалари ва ижодий изланишлари кенг намойиш этилди.

– Ярмарка устозларнинг билим ва тажрибасини кенг жамоатчиликка тақдим этиш, уларнинг касбий салоҳиятини оширишда муҳим майдон вазифасини бажарди. Иштирокчилар тажриба алмашиш, таълим соҳасида жорий этилаётган замонавий методларни ўрганиш орқали уни ўз фаолиятида қўллашга асос бўлиши шубҳасиз, – дейди ярмарка иштирокчиси педагог Пердехан Салиева.

Ярмарка доирасида замонавий таълимнинг ажралмас қисми бўлган STEAM, IT ва рақамли таълим йўналишидаги энг сўнгги янгиликлар намойиш этилиб, ўқитувчилар учун янгича ёндашувлар ва самарали методлар тақдим этилди. Ярмаркада креатив дарс ишланмалари, маҳорат дарслари ва тренинглар ўтказилиб, устозларнинг тажрибаси ва салоҳияти кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Тадбирда тингловчилар томонидан яратилган турли инновацион, методик ва дидактик материаллар, қўл меҳнати намуналари ҳамда педагогик маҳоратни бойитишга хизмат қиладиган ижодий қўлланмалар намойиш этилди.


Тадбир якунида ярмарка устозларнинг касбий салоҳияти ва таълим сифатини ошириш билан инновацион ёндашувларни оммалаштиришга хизмат қилгани алоҳида таъкидланди.

Ярмаркада фаол иштирок этган устозлар турли номинациялар бўйича сертификатлар билан тақдирланди.

Г.Турдишова, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги