Нуронийлар пахта теримида фаол иштирок этди

138

Юртимиз бойлиги бўлган «оқ олтин»ни исроф қилмай йиғиб олиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунинг учун фермерларга ёрдамга бориб, ўз ёрдамини кўрсатаётган халқимиз фидокорона меҳнат қилмоқда. Ушбу тадбирларда ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланиши билан бирга нуроний отахон ва онахонларимиз ҳам пахта далаларида бўлиб, ўзларининг фаоллигини кўрсатмоқда.

Шулар қаторида Нукус тумани нуронийлари ҳам «Қиронтов» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Тўмарис Мадина» фермер хўжалигида ўтказилаётган пахта теримида фаол иштирок этди.

Мамлакатимизда ёш авлодни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш, кексаларни эъзозлаш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг натижаси сифатида бугунги тадбир муҳим аҳамиятга эга бўлди. Терим жараёнида Нукус туманида яшовчи меҳнат фахрийлари, нуронийлар фаол иштирок этиб, ёшларга ҳақиқий намуна кўрсатди.

Бундай тадбирлар, албатта, ёшлар ва кексалар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, маънавий-маърифий ва меҳнатни тарғиб қилиш тадбирлари орқали ёшларда Ватанга садоқат, меҳнатга муҳаббат, катталарга ҳурмат туйғулари янада кучаяди.

Шунингдек, бугунги кунда фермер хўжаликлари ва маҳаллий жамоалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жамоатчиликни умумий мақсад йўлида бирлаштиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

                                                                Қорақалпоғстон ахборот агентлиги