Бош прокурор ИҲТ Бош котиби билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мулоқот қилди

105

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Асад Мажид Хон бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашувда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро ишонч ва барқарор тараққиётни таъминлашдаги роли муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Ташкилот доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хусусан, прокуратура идоралари ўртасида жиноятчиликка қарши кураш, қонун устуворлигини таъминлаш ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Конструктив мулоқот чоғида томонлар идоралараро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳурмат, очиқлик ва ишонч тамойилларига асосланган ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда тажриба алмашишни изчил давом эттиришга тайёрлигини билдирди. 

Н.Абдураимова,

ЎзА