Терим машиналари ўз натижасини бермоқда

132

Бугунги кунда пахта далаларида терим машиналари иш бошлаб, фермер хўжаликларининг оғирини енгил қилмоқда. Беруний туманидаги Олғабас ҳудудида жойлашган «Озод Гулимбоев» фермер хўжалиги томонидан 92 гектар майдонда пахта экилган бўлиб, ушбу пахта майдонларидан 346 тонна пахта хом ашёсини етиштириш режалаштирилган. Фермер хўжалиги томонидан Туркия давлатида ишлаб чиқарилган, яъни қатор оралари 60х60 схемада пахта терадиган «CANSA» русумли пахта териш машинаси лизинг асосида сотиб олинган. Ҳозирги кунда фермер хўжалигида пахта териш машинаси орқали йиғим-терим ишлари амалга оширилмоқда. Бу эса ҳам вақтдан, ҳам маблағдан тежаш билан бирга ҳосилни совуқ кунларга қолдирмасдан йиғиб олишга катта ёрдам беради.

Улуғбек туманида жойлашган «Зафар Собир» фермер хўжалиги томонидан 46 гектар майдонда пахта экилиб, ушбу пахта майдонларидан 207 тонна пахта хомашёси етиштирилди. Ушбу фермер хўжалиги туманнинг олис ҳудудларида жойлашган бўлиб, етиштирилган пахта хомашёси Хитой давлатида ишлаб чиқарилган «БОШИРАНГ» русумли пахта териш машинаси орқали териб олинмоқда. Ҳозирги кунда Беруний туманига 9 та пахта териш машинаси олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, шундан 6 таси фермер хўжаликларига тегишли ҳисобланади.

                                                    Қорақалпоғистон ахборот агентлиги