Ёш баскетболчиларимиз кубок соҳибига айланди
85

17-23 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида спортнинг баскетбол тури бўйича 12 ёшли ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
Мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.
Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, болалар ўртасида биринчи ўринни республикамизнинг ёш спортчилари эгаллаб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Фахрий иккинчи ва учинчи ўринларни Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти жамоалари қўлга киритди.
Қизлар ўртасида эса, республикамиз жамоасига бироз омад етишмади ва улар финалда Фарғона вилояти жамоасига ютқазиб қолишди.
Мусобақанинг бронза медалига Навоий вилояти жамоаси муносиб топилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси