Парацетамол аутизмга сабаб бўладими?

128

АҚШ ҳукумати, боласида аутизм хавфи пайдо бўлиши сабабли, ҳомиладор аёлларни асетаминофен (парацетамол) қабул қилишдан огоҳлантиришни режалаштирмоқда, дея хабар тарқатди “Washington Post” газетаси.

Расмийлар, жумладан, август ойида “Маунт-Синай” тиббий мажмуаси Гарвард университети билан бирга ўтказган тадқиқот натижасини кўриб чиқмоқда. ушбу хулоса ҳомиладорликнинг эрта даврида парацетамол таркибидаги асосий восита — Тайленол қабул қилиш ва туғилажака фарзандда аутизм хавфи ортиши ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатган.

— Федерал соғлиқни сақлаш идораси иситма кўтарилмаса, ҳомиладорлик бошида Тайленол қабул қилмасликни тавсия этмоқда, — деб ёзган нашр.

Бундан ташқари аутизмни ишончли даволаш воситаси сифатида ҳали оммалашмаган Лейковорин дориси тарғиботини режалаштирмоқда.

Май ойида Трамп АҚШ болаларининг 40 фоизи камида бир сурункали касалликдан азият чекаётгани, аутизм эса ҳар 31 гўдакдан бирида аниқланаётганини таъкидлаганди.

Ваҳоланки, бир неча ўн йил олдин мамлакатда айни кўрсаткич ҳар 10 000 одамга битта тўғри келган.

С.Раҳимов, ЎзА