Электр энергияси ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича қаерга мурожаат қилиш керак?
Ҳуқуқий муносабат
Электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларини) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича кимга ёки қаерга мурожаат қилиш керак?
Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси раҳбари Отабек Нарзиев бу борада қуйидагиларни маълум қилди:
–Электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича ягона дарчага ариза қолдириш лозим. Шундан сўнг ариза Ҳудудий электр тармоқларига юборилади ва улар ўрнатиб беришади.
Бу қуйидаги босқичларда амалга оширилади. Жумладан, электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Давлат хизматлари маркази табиий газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига юборади.
Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш мумкин.
Хизмат кўрсатиш якунлангани ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилгани ҳақидаги далолатнома Давлат хизматлари марказларига юборилади.
Гулноза Бобоева, ЎзА