Элликқалъада узумчилик ривожланмоқда

161

Элликқалъа тумани Амиробод овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Улли замин мевалари» фермер хўжалиги 10 гектар ер майдонида боғдорчилик билан шуғулланмоқда. Хусусан, хўжаликда 3 гектар олма, 4 гектар ўрик ва 3 гектар узумнинг тайпи навлари экилган бўлиб, бугунги кунда гектаридан ўртача 30 тоннагача ҳосил олинмоқда. Етиштирилган узум маҳсулотлари Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинаётгани бу соҳанинг экспорт салоҳияти юқори эканидан далолат беради.

Фермер хўжалиги раҳбари Лазизбек Ҳасановнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, юқори ҳосилли навларни экиш ва самарали агротехнологияларни жорий этиш натижасида хўжалик иқтисодий барқарорликка эришмоқда.

Маълумот сифатида шуни айтиб ўтишимиз керак, Элликқалъа туманида Президентимизнинг 2023 йил 3 август кунги ПҚ-260-сонли қарорининг 3-бандида белгиланган вазифалар ижроси доирасида узумчиликка ихтисослаштирилган жами 276 гектар майдон мавжуд.

Шундан 200 гектар токзор тўлиқ ҳосил бермоқда. Бу эса ҳудудда боғдорчиликни ривожлантириш ва аҳоли даромад манбаларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги