Аҳолига электрон хизматлар кўрсатиш сифати оширилади

2025 йил 1 ноябрдан:
🔹 мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали ЯИДХП (Ягона портал)даги пулли электрон давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади;
🔹 давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади;
🔹 “Рақамли стартаплар” дастури ва (ёки) Марказий банкнинг “тартибга солиш қумдони”да иштирок этувчи стартап лойиҳаларга Рақамли маълумотлар платформасидан 1 йилгача бепул фойдаланиш имконияти берилади;
🔹 Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олган IT-парк резидентларининг хорижий мутахассислари учун масофадан банк ҳисобварақлари ҳамда виртуал банк карталари очишга рухсат берилади;
🔹 транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.
➖ 2025 йил 1 декабрдан нодавлат нотижорат ташкилотларига “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали белгиланган тартибда электрон идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга рухсат берилади.
➖ 2026 йил 1 январдан:
🔹 фуқароларнинг ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаати, маҳаллалардаги оилалар ва аҳоли маълумотларини юритиш ҳамда маҳаллаларда аҳоли билан ишлаш жараёнлари “Рақамли маҳалла” платформаси орқали амалга оширилади;
🔹 ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.