Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланишда автотранспорт вазн ва ҳажм параметрлари қатъий текширилади

103

Божхона қўмитаси чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг рухсат этилган массаси ва габаритлари ҳажми беш фоизгача ортиқ бўлган ҳолатларда махсус рухсатномасиз, тўлов ундириш йўли билан ўтказиш амалиёти бекор қилинганини маълум қилади.

Эндиликда автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобининг автотранспорт воситаларини тўхтаб турган ёки 5 км/соатгача тезлик билан ҳаракатланаётганда аввалгидек 2 фоиз эмас, балки 5 фоиз фарқ билан ишлашига йўл қўйилади ва бу юк ташувчи фойдасига талқин қилинади.

Аммо, бунда автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинган ҳолда, 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги шарт.

Акс ҳолда мазкур автотранспорт воситалари Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан бериладиган махсус рухсатнома олинмагунига қадар чегара божхона постларидан ўтказилмайди.

Хабарда юк ташувчилар ва ҳайдовчилардан чегара божхона постлари орқали ҳаракатланишда вазн ва ҳажм параметрларига қатъий риоя қилишлари сўралган.

Ш.Маматуропова,

ЎзА