«Устюртда жуда катта газ захираси топилди» — Шавкат Мирзиёев

98

Шавкат Мирзиёев 15 сентябрдаги мулоқотда Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жуда катта газ захираси топилганини маълум қилди.

«Мамлакатимизда ерости бойликларининг улкан захираси мавжуд. Илгари нефть-газ соҳасидаги қидирув ишлари фақат 2,5−3 минг метр чуқурликда олиб бориларди. Бу йил саноатимиз тарихида биринчи марта Устюртда 6,5 минг метр ер қаърини бурғулаб, жуда катта газ захираси топилди», — деди у.

Президент «тўртинчи саноат инқилоби»ни амалга ошириш учун дунёда теллур, литий, селен, графит, молибден каби технологик минералларга талаб бир неча карра кўпаяётганини қайд этди. Таҳлилларга кўра, дунёдаги вольфрам, молибден, рух ва титан захираларининг 10−15 фоизи минтақамизга тўғри келади, деган давлат раҳбари.