Устоз ва мураббийларга ҳурмат кўрсатилди

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Тахтакўпир туманида байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбирида туман раҳбарлари, соҳа фидойилари, нуронийлар, ёш педагоглар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими Ж.Адилов соҳа фидойиларини самимий қутлаб, фарзандларимизни билимли ва етук инсон этиб тарбиялашда ўқитувчиларнинг хизматини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, тадбир давомида давлатимиз Президентининг Бўстонлиқ туманидаги ўқитувчилар билан бўлган учрашуви, унда педагог ходимларга яратилаётган қулай шароит ва қўллаб-қувватлашлар ҳақида кенг тарзда сўзлаб, мамлакатимиз раҳбарининг ишончини оқлаш зарурлигига тўхталди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан тайёрланган қизиқарли концерт дастури йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси