Қорақалпоғистон чемпионлари аниқланди

97

Нукус шаҳридаги Кураш марказида 2012-2013 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ва Кураш федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада жами 16 жамоа таркибида 232 спортчи иштирок этди. Ўғил болалар 33-70 килограмм оғирликда, қизлар 30-57 килограмм вазн тоифасида беллашди.

– Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги «Кураш» миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, ушбу спорт туридан Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси аъзоларини саралаб олиш мақсадида ўтказилди, – дейди ҳакамлар ҳайъати раиси Нукусбой Данияров. – Ғолиблар жорий йилнинг 23-26 сентябрь кунлари Бухоро вилоятида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланма олади.

Мусобақа якунида 30 килограмм вазн тоифасида Г.Эсемуратова, 33 килограмм вазн тоифасида К.Валийбергенова ва А.Жарқинбаев, 36 килограмм вазн тоифасида У.Тажимуратова ва С.Алимбаев, 40 килограмм вазн тоифасида Ҳ.Ўтениязова ва Б.Амангелдиев, 44 килограмм вазн тоифасида Б.Бахтиярова ва Д.Толибаев, 48 килограмм вазн тоифасида Г.Бердимуратова ва Ж.Адилбеков, 52 килограмм вазн тоифасида Т.Қосбаева ва Р.Мақсетбаев, 56 килограмм вазн тоифасида С.Давлетбаев, 57 килограмм вазн тоифасида Ш.Бахтиярова, 57 килограммдан юқори вазн тоифасида Л.Абиллаева, 60 килограмм вазн тоифасида У.Янгибергенов, 65 килограмм вазн тоифасида Қ.Абдимуратов, 70 килограмм вазн тоифасида Н.Жумабаев, 70 килограмдан юқори вазн бўйича Т.Адыбаевлар ғолиб бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги