Журналистлар “Nobel Pharmsanoat” фармацевтика корхонасига уюштирилган медиа-турда иштирок этмоқда

“Nobel Pharmsanoat” корхонаси 2002 йилда “Ulkar Holding” компанияси иштирокида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон фармацевтика соҳасида 100 фоиз чет эл сармояси асосида фаолият кўрсатаётир. Корхона йилига 5,5 миллион қути маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни пайтда бу ерда халқаро GMP стандартига мос 60 номда дори-дармон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Бу ҳақда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Nobel Pharmsanoat” фармацевтика корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланди.
Унда мамлакат фармацевтика тармоғининг ривожланишида чет эл инвестицияларининг ҳиссаси, хусусан, “Nobel Pharmsanoat” томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги хусусида сўз юритилди.
Айни пайтда журналистлар “Nobel Pharmsanoat” фармацевтика корхонасига уюштирилган медиа-турда иштирок этмоқда.

 

Даврон Суннатов, ЎзА