Даскер – қорақалпоқ амалий безак санъатининг ноёб дурдонаси

«Яқинда чўл-қумлар ва Амударё ирмоқлари орасида гуё йўқолиб кетгандек туюлган кичик бир халқнинг ажойиб санъати, ҳайратланарли маҳорати, бенуқсон диди бор экан…» – деб ёзган эди Игор Савицкий (1956 йил).
Унинг бу фикрларининг исботини И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида сақланаётган бир дона даскер экспонати мисолида кўришимиз мумкин.
Узунлиги ва эни 23 сантиметр бўлган бу кичик тутқич пахта матосидан тайёрланиб, ранг-баранг ипак кашталари билан безатилган. У чойнак ёки қумғонни олиш учун хизмат қилган.
Унинг нақшларида – ўсимликсимон, ҳайвон шаклидаги ва геометрик мотивлар мужассам бўлиб, дашт халқлари анъаналарига мос келади.
Даскер келиннинг сепига солинган бўлиб, унда амалий гўзаллик ва турмушда қўллашдаги қулайлик мужассам.
Бугун ушбу экспонат музейда қорақалпоқ халқининг бой меросининг рамзи сифатида сақланиб келинмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги