Албания сунъий интеллектни вазири этиб тайинлаган дунёдаги биринчи давлат бўлди

62

СИ-бот коррупцияга қарши курашиш вазири вазифасини бажаради, деб ёзмоқда Reuters.

«Албания Бош вазири Эди Раманинг маълум қилишича, сунъий интеллект ёрдамида яратилган виртуал вазирнинг исми Диэлла бўлиб, у барча давлат харидлари учун жавоб беради.

Эди Рама Диэлла албан тилидан таржима қилинганда «қуёш» деган маънони англатишини, у ҳукумат турли лойиҳалар бўйича хусусий компаниялар билан шартномалар тузадиган барча давлат тендерларини бошқаришини ва ғолиб чиқишини айтди.

Диэлла – Вазирлар Маҳкамасининг жисмонан мавжуд бўлмаган, аммо виртуал тарзда сунъий интеллект томонидан яратилган биринчи аъзоси, – дея таъкидлади Бош вазир янги кабинетнинг тақдимотидаги нутқида. Унинг сўзларига кўра, у Албанияни «давлат тендерлари коррупциядан тўлиқ холи бўлган мамлакат»га айлантиришга ёрдам беради.

Ҳукумат робот устидан инсон томонидан қандай назорат амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида тўлиқ маълумот бермади ва кимдир сунъий интеллект-ботни манипуляция қилиши мумкинлиги хавфларини кўриб чиқмади»,  дейилади хабарда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги