Педагоглар давлат божининг қайси турларидан озод этилади?

108

Ҳуқуқий муносабат

Конституциямизнинг 52-моддасига кўра, мамлакатимизда ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади. Шу сабаб мамлакатимизда уларга кенг имкониятлар яратилган. Мазкур имкониятлардан бири уларнинг давлат божидан озод этилишидир.

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев бу бўйича қуйидагича тушунтириш берди:

– Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига кўра педагоглар давлат божидан озод этилади. Унга кўра, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 8-модда 5 прим 2 бандига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича судларда педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасида давлат божидан озод этилади.

Ушбу қонуннинг 10-моддаси 19-бандига кўра, педагог ходимлар касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилганда давлат божидан озод этилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА