Алданиб қолманг, сергаклик давр талаби

84

Сўнгги пайтларда ўзгалар номига ноқонуний кредит расмийлаштириш ҳолатлари кескин кўпайди. Энг хавфли томони, бундай ишларни айрим мансабдор шахслар, иш жойида ўзгаларнинг ишончига кирган шахслар ҳам қилмоқда. Бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун қуйидаги хизматни фаоллаштириб қўйсангиз, Сизнинг номингизга ҳеч ким кредит расмийлаштира олмайди!

– GooglePlay ёки AppStore орқали MyGov иловасини юклайсиз.

-MyID орқали паспорт рақамингиз ва туғилган кунингизни киритиб, шахсингизни тасдиқлайсиз.

-«Кредит битимини тузишни тақиқлаш» хизматини танлайсиз ва фаоллаштирасиз.

– Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул!

– Фаоллаштирилган тақиқ ҳақидаги маълумотлар «Кредит шартномасини тузиши тақиқланган шахслар реестри»га киритилади, бу эса банклар ва молиявий ташкилотлар томонидан сизга кредит берилишига йўл қўймайди.

– Бу муҳим хизматдан фойдаланиш ўзингизни ва яқинларингизни фирибгарликдан ҳимоя қилинг!

-Кредит тарихи Банкдан кредит олиш жараёнида, биринчи навбатда, банк ходимлари кредит тарихингизни текширади. Шу сабабли, банкка мурожаат қилишдан олдин, кредит тарихингизни текшириб кўришингиз фойдали бўлади.

Мансур Туракбоев,

Нукус шаҳар Адлия бўлими

Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги