Маҳалла раислари учун ўқув-семинари бошланди

Бугун Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Нукус шаҳридаги маҳалла раислари иштирокида намунавий ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов, уюшма масъул ходими С.Курбанкулов ва Нукус шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Қанназаров иштирок этди.
Семинарда маҳалла раисларига «маҳалла еттилиги» аъзолари фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг давлат органлари, жамоат ташкилотлари, халқ депутатлари кенгашлари билан ўзаро ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича йил якуни, 2026 йилдаги устувор вазифалар, шунингдек, хавфсиз маҳалла муҳитини яратиш, «рақамли маҳалла» платформаси, маҳалланинг молиявий имкониятларини ошириш каби йўналишларда кўникмалар берилди.
Шу билан бирга, маҳалла раисининг ёшлар тарбиясидаги ўрни, кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишда очиқлик ва шаффофлик масалаларига ҳам аҳамият қаратилди.

Семинар якунида маҳалла раислари ўзаро фикр алмашиб, мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволларига жавоб олди.
Семинар 11 сентябр куни барча туманлардаги маҳалла раислари учун давом этади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги