Макрон янги Бош вазир тайинлади (+видео)

116

Франция Президенти Эммануэль Макрон кеча кечқурун мудофаа вазири Себастьен Лекорнюни мамлакатнинг янги Бош вазири этиб тайинлади.

Хабарингиз бор, ҳукуматнинг собиқ раҳбари Франсуа Байру ишонч овозини йўқотди. Унинг 2026 йилга мўлжалланган бюджет режаси, жумладан харажатни 44 миллиард еврогача қисқартириш ва икки давлат байрамини бекор қилиш таклифлари парламентда кескин танқидга учради.

Байру бошқаруви даврида бюджет танқислиги ялпи ички маҳсулотнинг 5,8 фоизига етди, давлат қарзи 3,3 триллион евродан ошиб кетди.

Хуллас, Франсуа французлар ишончини оқлай олмади. Бунинг устига мамлакатдаги иқтисодий беқарорлик сабаб аҳолида норозилик ортди.

Янги тайинланган 39 ёшли Себастьен Лекорню Макрон ҳукуматининг тажрибали аъзоси ҳисобланади. Мазкур тайинлов орқали молиявий ислоҳот жараёнида сиёсий барқарорликни таъминлаш мақсад қилинган.

Табиийки, айни қарор ўзини қай даражада оқлаши янги Бош вазирнинг амалий ишларига боғлиқ.

К.Бекжонов, ЎзА