Мактаб маслаҳатчиси ким ва фарзандларимизга нима бера олади?

130

Мактабларда ўқувчиларнинг қизиқишлари ва истеъдонини қўллаб-қувватлаш орқали болаларнинг янги қирраларини кашф этиш мумкин. Эндиликда, шу йўналишларни ҳисобга олган ҳолда марказларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида Ўқувчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Уларнинг асосий вазифалари умумий ўрта таълим ташкилотларида “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастури мазмунини ёритиш, унда назарда тутилган ғоя ва мақсадларни ўқувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш, умумтаълим ташкилотларида “Келажак” марказларининг тармоқ тўгараклари фаолиятини тизимли ташкил этишдан иборат.

Шунингдек, маслаҳатчилар ўқувчилардаги коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятини муслаҳкамлаш, уларда медиа ва рақамли саводхонликни шакллантиришга кўмаклашади.

Мактаб маслаҳатчиси лавозим маоши умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади, менежерлик сертификатига эга бўлган мактаб маслаҳатчиларига 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига тегишлича ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади. Бунда 10 минг 146 та мактабда бир нафардан маслаҳатчи фаолият юритади.

Мактаблардаги қобилиятли ўқувчиларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш, уларнинг иқтидорини ривожлантириш, тўгарак ва клубларга жалб этиш бўйича “Мактаб маслаҳатчиси” лавозими жорий этилаётгани ҳам масалага катта ечим бўлиши табиий. Узлуксиз таълим тизимидаги маънавий-маърифий йўналишдаги ушбу ўзгаришлар, ўқувчи-ёшларни миллий қадриятларга содиқ, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда албатта ўз самарасини беради.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА