Футболчиларимиз Осиё кубогига чиқди
105

Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида ўтказилган 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол бўйича Осиё кубоги 2026 турнирига саралаш босқичида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Турнирнинг ушбу босқичида терма жамоамиз аъзолари Шри-Ланкани 4:0, Фаластинни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан 2:2 ўйнашга муваффақ бўлди.
Шуни айтиб ўтишимиз керакки, ушбу мусобақада қорақалпоғистонлик Муҳаммедалий Реймов ва Самандар Муратбаевлар иштирок этиб, жамоамизнинг ғалабасига ўзларининг ҳиссаларини қўшди.
Осиё кубоги-2026 турнири Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси