Куннинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов қишлоқ хўжалигида пахта териш комбайнларини бошқарувчи механизаторлар ва соҳага масъул тегишли мутахассислар билан учрашув ўтказди.
Тадбирда ҳудудда пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик жараёнлари, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва механизация даражасини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда механизаторларни замонавий пахта териш комбайнларини бошқаришга ўқитиш ва қайта тайёрлаш ишлари, уларнинг билим ва малакасини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг тарзда сўз юритилиб, мутахассислар томонидан янги технологияларни жорий этиш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш, мавжуд техникаларни тўлиқ сафарбар этиш ва механизаторларга муносиб шароит яратиш зарурлигига тўхталди.



Шунингдек, малакали кадрларни тайёрлаш ва улардан самарали фойдаланиш, пахта ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб олишда муҳим омил экани таъкидланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги